Россиянинг Новосибирск шаҳрида олимлар жониворлардаги сут безлари саратонини даволашга мўлжалланган вакцинани ишлаб чиқди. Янги препарат жониворга хасталикка қарши ўз аксилтаналарини ишлаб чиқиш ва бир неча йил тўлақонли яшаш имконини беради, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз ишлаб чиққан восита пептид вакциналардандир. Унинг асосида бутун оқсил молекуласи эмас, саратон ҳужайралари оқсилларининг парчалари ётади. Бу терапевтик вакцина — организмга киритилгач, у метастазлар ривожланишига босим ўтказиб, саратон ҳужайралари бўлинишини блоклайди, шу билан ўсимта жониворнинг организмида бошқа ривожланмайди», — деди лойиҳа раҳбари Евгений Рижиков.
Изоҳ (0)