Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасидан тушиб кетишга яқин келган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз ўрнини сақлаб қолди.
«Норин»га қарши бўлиб ўтган ўтиш ўйинида ўз тарихида ҳеч қачон Олий Лигадан тушиб кетмаган «Навбаҳор» 2:1 ҳисобида зафар қучди. Қизиқ томони, учрашувнинг 17-дақиқасига келиб бош ҳакам «Навбаҳор» футболчисини майдондан четлатди. Кейинги 13 дақиқа ичида эса клуб 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
«Локомотив»га қаршли ТТЙМИ стадионида қор бўлишига қарамай, ўтиш ўйини оқ тўпда ўйналди. Футбол қоидаларига кўра бундай вақтда тўп ранги қорникидан фарқ қилиши керак эди.
Маълумот учун, бир йил аввал ҳам ўтиш турнирида 2:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Олий Лига клуби бўлган «Сўғдиёна» биринчилик вакили «Оқтепа»дан устун келганди. Бу сафар ҳам ўша сценарий такрорланди.
Олий Лига учун Ўтиш ўйини 28 ноябрь, душанба
Изоҳ (0)