Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Олд Траффорд»даги кетма-кет тўрт учрашувда рақибларини мағлуб эта олмай, 26 йиллик юришга чек қўйди. «Чемпионат»нинг қайд этишича, клуб 1990 йилдан буён илк марта мана шундай ёқимсиз натижа қайд этган.
«Юнайтед» АПЛ доирасида ўз майдонида сўнгги бор 24-сентябр куни зафар қучган бўлиб, амалдаги чемпион «Лестер» 4:1 ҳисобида мағлуб этилганди. Кейинроқ эса «Сток Сити» (1:1), «Бёрнли» (0:0), «Арсенал» (1:1), «Вест Ҳэм» (1:1) билан дуранглар қайд этилди.
«Юнайтед» АПЛ доирасида ўз майдонидаги навбатдаги учрашувни 11 декабрь куни «Тоттенҳэм»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)