Украина собиқ президенти Виктор Янукович Қримнинг Украинадан ажратилиши — «бу ёмон» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
Янукович ушбу масалани Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилганини тан олди. «Мен бу мавзуда Владимир Владимирович Путин билан суҳбатлашганман. Бу унинг инсон сифатида, Россия фуқароси сифатида, ватанпарвар сифатидаги позицияси. Бу ҳурматга лойиқ», — дея таъкидлади собиқ президент.
Унинг айтишича, Қримдаги кайфиятнинг радикаллашуви Майдон чоғида «ниқоб кийган сотқинлар» қримликлар ўтирган саккизта автобусни ўққа тутгани билан боғлиқ. «Битта автобус портлаб кетди. Кўплар ҳалок бўлди… (референдумда) қабул қилинган қарор эса ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди», — деди Янукович.
Виктор Янукович Украинани 2014 йилда Киевдаги Майдонда норозилик ҳаракати иштирокчилари отиб ташланганидан кейин тарк этган эди. Ўшандан буён у Россия ҳудудида яшириниб юрибди.
Изоҳ (0)