Буюк Британияда мамлакат меъморлари қироллик институти (RIBA, Royal Institute of British Architects) Перу пойтахти Лимадаги муҳандислик-технология университети биносини дунёдаги энг яхши замонавий бино деб топди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Университет Ирландиянинг Grafton Architects компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. RIBA ўз хулосасида бинони «илҳомлантирувчи», «шаҳар кўринишига шижоатли қўшимча» ва «янги Мачу-Пикчу номига лойиқ» деб ҳисоблади.
RIBA мукофоти рўйхатига 6 номинант, жумладан, машҳур меъмор Заха Ҳадид лойиҳалари кирганди. Танловда жойлашган манзили ва бюджетидан қатъи назар, бироқ охирги 3 йил мобайнида қурилган бино лойиҳаси муаллифлари қатнашиши мумкин эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)