Клод Моненинг «Пичан ғарами» сурати Нью-Йоркда бўлиб ўтган Christie’s аукцион уйи кимошди савдосида ушбу француз мусаввири асарлари учун рекорд сумма — 81,4 миллион долларга сотилди. Моне картиналари учун аввалги рекорд 80,4 миллион долларни ташкил этганди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур картина Моненинг шу номдаги 25 суратдан иборат туркумига мансуб. Унинг қиймати 40 миллион долларга баҳоланганди.
Василий Кандинскийнинг охирги бор бундан 50 йил аввал аукционга қўйилган «Қаттиқ—эгилувчан» сурати ҳам ўз харидорини топди. Картина 23,3 миллион долларга сотилди ва бу ҳам рус рассоми асарлари учун рекорд ҳисобланади.
Шунингдек, Christie’s аукцион уйи 16 ноябрь, чоршанба куни ўтказган савдолар чоғида Сезанн, Пикассо, Матисс ва бошқа қатор машҳур рассомлар асарлари ҳам сотилиб кетди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)