Lego ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи Дания компанияси Лондонда дунёдаги энг йирик конструкторлар дўконини очди. Бу мазкур бренднинг жаҳон бўйлаб фаолият кўрсатаётган 131-дўкони бўлди, дея хабар беради «Интерфакс».
Лестер хиёбонида жойлашган икки қаватли дўконда Биг-Бен минорасининг ишловчи соат ва нурланишга эга, 200 мингта Lego қисмларидан тайёрланган 6 метрли нусхасини кўриш мумкин. Ушбу минорани тайёрлашга 2280 соат кетганлиги билдирилмоқда.
Шунингдек, конструктордан Лондон метроси табиий катталигича қурилди. Бунга 600 мингдан ортиқ Lego қисмлари сарфланди.
Маълумот учун, Lego Group хусусий компаниясига 1932 йилда асос солинган. Унда ҳозирги кунда 18,5 минг ходим хизмат қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)