«Championat.asia» нашри «Олмалиқ» футбол клубида бош мураббий Игорь Шквирин ўрнини бошқа мутахассис эгаллагани ҳақида хабар берди.
Бир неча кун муқаддам «Олмалиқ» билан музокара учун Тошкентга келган Виктор Кумиков клуб бош мураббийига айланди, дейилган хабарда.
Маълумот учун, бунга қадар Қозоғистонда фаолият олиб бораётган Виктор Кумиков ўз вақтида Қаршининг «Насаф», Муборакнинг «Машъал» клубларида фаолият олиб борганди.
Игорь Шквирин эса «Олмалиқ» клубини Олий Лигага қадам қўйган 2008 йилидан буён бошқариб келарди. Унинг бошқарувида жамоа 2016 йилги мавсумни 13-ўринда якунлаганди.
Изоҳ (0)