Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг 25 ноябрь куни видеоконференция форматида сўроқ қилинишини 286 та ОАВ вакиллари ёритишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Киев шаҳрининг Святошинский тумани судида маълум қилишларича, жуда кўп Россия ОАВлари аккредитациядан ўтган.
Аввалроқ ушбу туман суди 25 ноябрь куни собиқ президент Януковични «Майдон иши» бўйича гувоҳ сифатида видеосўроқ қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.
Аммо Украина Бош прокуратураси видеоконференция формати сўроқнинг самарадорлигини таъминлай олмайди, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)