22 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси филиалининг Ёшлар маркази очилиш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.
Ёшлар маркази учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тақдим этилган бино ёшлар қулай яшаши учун яроқли 500 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга.
Ёшлар марказига яшаш учун 20 нафар ўсмир қиз ва ўғил болалар жойлаштирилган, уларга хизматларнинг кенг тури кўрсатилмоқда. Булар — ҳаёт учун муҳим бўлган малакалар бўйича тренинглар, семинарлар, руҳий ва ҳуқуқий кўмак, шунингдек, таълим олишда ва ишга киришда ёрдам.
Айни пайтда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 57 нафар ўсмирга Ёшлар марказларида мустақил ҳаётга тайёргарлик борасида ҳар томонлама кўмак берилмоқда. Уларнинг барчаси касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларидир.
Изоҳ (0)