Россиялик хонанда Стас Михайлов унга футбол бўйича ЖЧ–2018 турнири мадҳиясиги куйлаш тақдим этилса, бунга қарши чиқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
47 ёшли Михайлов ЖЧ–2018 мадҳиясини куйлаш орқали ўз вақтида аввалги жаҳон чемпионатлари мадҳиясини ижро этган Шакира, Женнифер Лопес, Питбуль ва Рики Мартин каби таниқли хонандалар қаторидан жой олиши мумкин.
«Жаҳон чемпионати мадҳиясини куйлаш таклиф қилинса, рози бўламан. Ҳозирча ҳеч ким мени чақирмади», – деди Стас Михайлов.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар, Россиянинг 11 шаҳри – Москва, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Волгоград, Ростов-Дон, Самара, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Саранск ва Сочида жойлашган 12 стадионда бўлиб ўтади.