Андижон вилояти Булоқбоши туманида 9 миллион сўм қарзи бор фуқаронинг Damas’и хатланди. Бу ҳақда МИБ “Дарё”га хабар берди.
![](/static/2024/05/01/dam-NBe5WQwV.jpg)
Унга кўра, огоҳлантиришлардан кейин ҳам қарздорликни тўламаган жавобгар Х.Ж.нинг Damas автомобили хатланган ҳамда ижро ҳужжати талабини бажармагани учун унга нисбатан 680 минг сўм маъмурий жарима қўлланган.
Орадан 3 кун ўтиб, автомобилини қайтариб олиш истагида фуқаро қарздорликни ва маъмурий жарима суммасини тўлиқ тўлаган ҳамда машинасини жарима майдонидан олиб чиққан.
Изоҳ (0)