UFC бош директори Дана Уайт оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони америкалик Жон Жонснинг Drug Free Sport (DFS) антидопинг хизмати агентига ҳужум қилгани, шунингдек, ўлим билан таҳдид қилгани ҳақида гапирди.
Бу йигит доим муаммога дуч келади. У билан доим нимадир содир бўлади. NBC News унинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни эълон қилди, аммо бу мутлақо нўтоғри маълумот, — дея Дана Уайтнинг сўзларини келтиради MMA Маniа портали.
Ўтган ҳафта иккита операциядан кейин тузалаётган Жон Жонс спорт залига қайтганини ва тўлиқ машғулотларни давом эттираётганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 5 март куни UFC 285 турнири доирасида бўлиб ўтган жангда Жон Жонс оғир вазн тоифасида вакант камар учун Сирил Ганга (11-2) қарши жанг қилди. Ярим оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони биринчи раунддаёқ Ганни бўғиш усули билан таслим этди ва оғир дивизион титулига эга чиқди.
Жанг биринчи раундда Жонснинг ғалаба қозониши билан якунланди. Жонсда 27 ғалаба ва битта мағлубият бор.
Изоҳ (0)