Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Сибур Арена» мажмуасида бокс бўйича 17–18 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 6-кунидан ўрин олган беллашувларда рингга кўтарилган ўзбекистонлик 5 боксчидан 3 нафари ғалабага эришди, яна 2 нафари турнир билан хайрлашди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
-75 килограмм вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Шоҳрузбек Рустамов учинчи жангида ҳам ғалабага эришди. У Хитой Тайпейи вакили Чиа-Вей Канни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
-56 килограмм вазндаги Шунқор Абдурасулов германиялик Андреас Ягердан 5:0 ҳисобида устун келган бўлса, -60 килограмм вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов бу сафар арманистонлик боксчи Нарек Ховханисянни 4:1 ҳисобида енгди.
Мусобақанинг 6-кунги баҳсларида иккита мағлубият ҳам бўлди. -64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Беҳруз Раҳмонов учинчи жангида Доминикана Республикаси вакили Эмилиано Полансога 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
-69 килограмм вазндаги Улуғбек Собиров эса қозоғистонлик рақиби Садриддин Аҳмедовга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)