АҚШ Транс-Тинч океани шериклигидан чиқмоқчи. Бу ҳақда янги сайланган президент Дональд Трамп маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Савдога келадиган бўлсак, мен бизнинг мамлакатимиз учун потенциал ҳалокатли бўлган Транс-Тинч океани шериклигидан чиқиш ниятимиз ҳақида билдиришнома юбормоқчиман», — деди у ўтиш жамоаси томонидан тарқатилган видеомурожаатда.
Трамп сўзларига кўра, «бунинг ўрнига биз Америка қирғоқларига иш ўринлари ва саноатни қайтарадиган адолатли икки томонлама савдо битимлари ҳақида келишамиз».
Транс-Тинч океани шериклиги эркин савдо ҳудудларини яратишни кўзда тутади, уни яратиш ташаббуси Барак Обама даврида АҚШ томонидан бўлган. 2016 йил февралида битимни минтақанинг 12 та давлати, жумладан АҚШ ва Япония имзолаган эди.
Изоҳ (0)