Парижга Қатардан ташриф буюрган икки опа-сингил Ле Бурже аэропортидан шаҳарга йўл олган чоғида тунаб кетилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, икки номаълум эркак 60 ёш атрофидаги аёллар кетаётган Bentley ҳайдовчисини ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхташга мажбур қилиб, уларга баллончадан қалампирли газ сепган ва опа-сингилларга тегишли буюмларни олиб кетган. Ўғирлаб кетилган кийим-кечак ва қимматбаҳо буюмларнинг умумий қиймати 5 миллион еврога баҳоланди.
Маҳаллий матбуотда айтилишича, аэропортдан шаҳарга келиш трассасида бой туристларнинг тунаб кетилиши кўп учрайдиган ҳолатдир. Талончилар асосан Форс кўрфази мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳларга ҳужумлар уюштиради.
Изоҳ (0)