Евроиттифоқдан чиқиш тўғрисидаги қарордан сўнг Буюк Британияда доллар ҳисобидаги миллионерлар сони 15 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Credit Suisse банкининг йиллик Global Wealth Report ҳисоботига кўра, мамлакатда ҳозир мол-мулки миллион доллардан ошиқ бўлган 2,2 миллион киши истиқомат қилмоқда.
Таҳлилчилар иқтисодиётга асосан фунт стерлингнинг бошқа дунё валюталарига нисбатан пасайгани (доллар курси 15 фоизга ошди), шунингдек, фонд бозоридаги инқироз таъсир кўрсатганини таъкидламоқда.
Маълумот учун, Буюк Британиядаги уй хўжаликлари мол-мулки ҳам Brexit’дан сўнг 1,5 триллион долларга (10 фоизга пасайиш) камайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)