Тайваннинг TransAsia Airways авиакомпанияси молиявий қийинчиликларга дуч келгани сабабли фаолиятини тўхтатади ва бозорни тарк этади. Компания директорлар кенгашининг 22 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтган шошилинч йиғилишида шундай қарор қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
21 ноябрь, душанба куни кечки пайт TransAsia тўсатдан эртадан бошлаб бир кун муддатга парвозлар тўхтатилишини маълум қилди. Шунингдек, акциялари савдосини тўхтатишни илтимос қилди. Ваҳоланки, бунинг арафасида компания қимматли қоғозлари фаол равишда Тайбэй фонд биржасига чиқарилганди. TransAsia бошқаруви раиси ва икки мартабали менежери акциялар билан инсайдерлик савдосида гумон қилиниб, прокуратурага чақирилди.
TransAsia Airways Тайваннинг катталиги бўйича учинчи авиаташувчиси бўлиб, 2014 ва 2015 йилларда жами 91 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳалокатларда икки самолётидан айрилганди. Жорий йил 9 ойи мобайнида компания 69,3 миллион доллар зарар кўрди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)