Lufthansa авиакомпанияси учувчилари касаба уюшмаси 23 ноябрь, чоршанба куни иш ташлаш ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Норозилик акцияси Германия ҳудудидаги аэропортлардан бажариладиган рейсларга тегишли бўлади. Иш ташлаш парвозлар жадвалида қандай ўзгаришларга олиб келишига аниқлик киритилмаган.Иш ташлаш ҳақидаги қарор касаба уюшмаси ва Lufthansa раҳбарияти учувчилар маошини ошириш бўйича навбатдаги равишда бир тўхтамга келолмаганидан сўнг қабул қилинди. Касаба уюшмаси компаниянинг 5400 нафар учувчиси иш ҳақини жорий йил ва 2017 йилда ўртача 3,7 фоиздан оширишни талаб қилмоқда. Раҳбарият эса учувчилар маошини 2018 йилга келибгина 2,5 фоизга оширишга тайёрлигини билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)