Yes California ташкилоти фаоллари штат бош прокурорига Калифорниянинг АҚШ таркибидан чиқиши бўйича референдум ўтказиш юзасидан талабнома билан мурожаат этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Талабнома маъқулланган тақдирда фаоллар референдумни қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғишни бошлайди. Ташкилот вакилларига кўра, ҳозирнинг ўзида 13 мингдан ортиқ киши фаолларга имзо тўплашда ёрдам бериш истагини билдирган.
Калифорниянинг АҚШ таркибидан чиқиши тарафдорлари штат федерал ҳукуматга ҳаддан зиёд кўп солиқ тўлаётгани ва бунинг эвазига жуда кам олаётганини даъво қилмоқда. Улар Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг бу борадаги ҳаракатларини кучайтирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)