Япониянинг маиший электроника ишлаб чиқарувчи Panasonic компанияси ювилган кийимларни ўзи жойлайдиган роботни яратиш лойиҳасига 60 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жавонга ўхшаш ва Laundroid номини олган машинани ишлаб чиқиш учун Япониянинг Seven Dreamers стартапига 10 йил вақт талаб этилди. Унинг сотуви мамлакатда келгуси йили бошланади.
Битта буюмни тахлашга 5—10 дақиқа вақт кетади. Бунинг учун қурилма сунъий интеллект ва тасвирларни илғаб олиш технологиясидан фойдаланади. Шундан сўнг буюмлар Laundroid ичига ўрнатилган қаторларга жойлаштирилади.
Panasonic вакилларига кўра, мазкур янгиликни ҳақиқий инқилоб дейиш мумкин, зеро, ҳисоб-китоблар инсон умри давомида кир ювганидан сўнг кийимларни тахлашга 375 кун вақт сарфлашини кўрсатмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)