Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг дунё етакчиларини интернет-алоқанинг тарқалишида ҳамкорлик қилишга чақирди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда у Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити бўлиб ўтаётган Перу пойтахти Лимада айтиб ўтди.
Цукерберг саммит иштирокчиларини кўпроқ сонли одамларни интернет билан таъминлашда ёрдам берадиган инфратузилмани яратиш мақсадида Facebook каби компаниялар билан ҳамкорлик қилишга чақирди.
Ижтимоий тармоқ асосчиси таъкидлашича, интернет «илмий тараққиётга ва иқтисодий ўсишга имкон яратса-да», бундай инфратузилмани яратишга сарфланадиган маблағлар камаймоқда.
«Агар биз интернетга уланмаган тўрт миллиард кишини интернет-алоқа билан боғлай олсак, унда қашшоқлик остонасида яшаётган юз миллионлаб одамларга ёрдам бера оламиз», — дея ишонч билдирди Цукерберг.
Изоҳ (0)