Google томонидан ишлаб чиқилган DeepMind сунъий интеллект тизими орзу қилишни (ўйлаб кўришни) ўрганди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Бу тизим ишининг самарадорлигини оширди.
Янги тизим Unsupervised Reinforcement and Auxiliary Learning agent, ёки Unreal деб ном олди. У орзу қилиш жараёнига тақлид қилувчи алгоритм қўшилган DeepMind’га асосланган.
Тизимга кўпинча стандарт синов сифатида қўлланиладиган Labyrinth ўйинини ўйнашни таклиф қилишди. Unreal ўйинни аввалроқ яратилган ҳар қандай тизимлардан ўн марта тезроқ якунлади. Шундан кейин у 57 та эски Atari ўйинларини ўйнаб кўриб, юқори натижаларни қайд этди.
«Орзу қилувчи» (ўйлаб кўрувчи) Unreal тизими ўйинларни одамларга қараганда 880 фоизга яхшироқ ўйнади.
Ўйин ўйнаш жараёнида Unreal «орзу қилди» (ўйлаб кўрди) — аввалги уринишларини эслаб очко келтирувчи ҳолатларга алоҳида эътибор қаратди. Одамлар ҳам худди шундай орзу қилади — улар ижобий ва салбий тажрибани таҳлил қилади.
Изоҳ (0)