Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Лондон–2012 Олимпиада ўйинлари вақтида олинган допинг намуналарининг қайта текширувидан сўнг 12 нафар спортчини дисквалификация қилди. Улар орасида 4 нафар россиялик ҳам бор, деб хабар бермоқда TJournal.
Лондон–2012 нинг тўсиқлар билан 3 000 метрга югуриш бўйича чемпиони Юлия Зарипова (олтин), оғир атлетикачилар Александр Иванов (кумуш) ва Наталья Заболотная (кумуш) медалларидан маҳрум этилди. Яна бир россиялик оғир атлетикачи, Лондон–2012 да совриндор бўлмаган Андрей Деманов ҳам ХОҚнинг дисквалификациясига учради.
Юқорида исми келтирилган спортчиларнинг барчасида тақиқланган прерапат – туринабол аниқланган.
Россияликлардан ташқари, ХОҚ Украина, Қозоғистон, Молдова, Грузия ва Беларусдан жами 8 спортчи дисквалификация қилингани ҳақида маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)