Мосул шарқида ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг ҳужуми оқибатида камида 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда 21 ноябрь, душанба куни Al Jazeera телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Мосулни ИШИДдан озод қилиш бўйича ердаги ҳарбий операция 17 октябрь тонгида бошланди. Унда Ироқ ҳукумат кучларидан ташқари курд тузилмалари, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррорчилик коалицияси иштирок этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)