Facebook директорлар кенгаши компаниянинг қиймати 6 миллиард долларга тенг акциялари сотиб олинишини маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Акцияларни харид қилиш дастури 2017 йил биринчи чорагида кучга киради ва якунланиш санасига эга эмас.
«Мазкур дастур узоқ истиқболда бизнесни ривожлантириш мақсадида, капитални тақсимлаш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда», — дейилади компания сайтида жойлаштирилган маълумотда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)