Apple ўзининг иккита асосий техника йиғувчилари — Foxconn ва Pegatron’дан ишлаб чиқаришни АҚШ ҳудудига кўчириш имкониятини кўриб чиқишни сўради, деб ёзади «Газета.ru».
Nikkei нашрининг манбаси хабарига кўра, Apple Foxconn ва Pegatron’дан июнь ойида iPhone ишлаб чиқаришни АҚШ ҳудудига кўчириш имкониятини кўриб чиқишни сўраган. Foxconn таклифга рози бўлган, Pegatron эса харажатлар масаласи туфайли, бундай режани амалга оширишдан бош тортган.
Шунингдек, таъкидланишича, Foxconn раҳбари Терри Гоу ушбу ғояга нисбатан ташаббус кўрсатмаяпти. Унинг фикрига кўра, йиғишнинг АҚШга кўчирилиши қурилма нархини икки баробар оширади.
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп сайловолди пойгаси чоғида Apple’нинг ишлаб чиқариш корхоналарини АҚШга кўчиришга мажбур қилишини айтган эди.
Изоҳ (0)