KGI Securities компанияси таҳлилчиси Мин-Чи Куо Apple компанияси 2017 йилда iPhone 8’нинг бирйўла учта версиясини чиқаришини айтди, деб ёзади «Корреспондент.net». Улардан бири OLED-экранга эга бўлади.
Унинг прогнозига кўра, иккита модель 5,5 дюймли бўлади. Улардан бири OLED, иккинчиси LCD-экранга эга бўлади. Иккала версияга ҳам қўш модулли камера ўрнатилади.
Шунингдек, iPhone 8’нинг 4,7 дюймли кичик версияси ҳам бўлади, у LCD-дисплей ва оддий битталик камера билан жиҳозланади.
Эгилган корпус борасида эса, таҳлилчи қурилмалар тўлиқ шиша корпусга эга бўлишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)