Хитойнинг PPTV телеканали футбол бўйича Англия Премьер-Лигаси беллашувларини 2019 йилдан бошлаб трансляция қилишга қарор қилди ва бир йўла 2022 йилга қадар бўлган уч йиллик пакетни сотиб олди.
«Championat.asia» нашрининг Associated Press’га таяниб маълум қилишича, телеканал уй йиллик ҳуқуқ учун 700 миллион доллар сарф этган. Бу эса ҳар бир мавсум учун 233 миллиондан тўғри келаётганини билдиради.
PPTV телеканали Suning group компаниясига тегишли ва айнан шу компания томонидан молиялаштирилади.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг UzReport телеканали ҳам Англия Премьер-Лигаси трансляциясининг уч йиллик ҳуқуқини сотиб олганди. Бироқ бу қанчага тушгани ошкор қилинмаган.
Изоҳ (0)