Американинг Apple корпорацияси тўлдирилган реаллик кўзойнакларини яратиш устида ишламоқда, деб ёзади «ТАСС».
Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, лойиҳа илк босқичда бўлиб, айни пайтда компания тегишли синовларни ўтказмоқда. Apple лойиҳага старт берса ва ялпи ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилса, Apple’нинг тўлдирилган реалликли илк кўзойнаклари энг эртаси билан 2018 йилда расман тақдим этилиши мумкин.
Оддий линзалар ўрнига махсус дисплейларга эга бўладиган кўзойнак симсиз шаклда iPhone смартфонига уланади. Иккала дисплейда эса тасвирлар, матнлар ва бошқа визуал ахборот акс этади, дея тахмин қилади Bloomberg.
Изоҳ (0)