Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 100,85 сўмга кўтарилиб, 12 692,42 сўм бўлди;
- евро 34,54 сўмга пастлаб, 14 511,24 сўм бўлди;
- рубль 4,62 сўмга кўтарилиб, 158,44 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 4 кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 591,57 сўм бўлганди. Ўзбекистонда доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)