24 ёшли британиялик баунжи-жампинг (резина арқон билан сакраш) устаси Саймон Берри 70 метр баландликдан сакраб, чойга печенье ботирди ва бу билан Гиннес рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шеффилдлик йигит ушбу сакрашни бир мартада амалга ошира олишига ўзи ҳам ишонмаганини тан олди.
«Бундай баландликдан чойга тўғри тушиш жуда қийин эди. Бу арзирли иш бўлди деб ўйлайман. Атрофдагиларнинг табассумини кўрганимдан ва рекордчи бўлганимдан хурсандман», — деди Берри.
Келажакда йигит яна бир нечта рекорд ўрнатмоқчи. Жумладан, бу сафар ҳаво шаридан сакрашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)