Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга имкониятни бой берганидан кейин афсонавий футболчи Биродар Абдураимов ўйин ҳақидаги фикрларини «Championat.asia» орқали билдирди.
«Иккита таймда икки хил футбол бўлди. Биринчи таймдаги футболга гап-сўз йўқ, шунга яраша танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетдик. Лекин футбол бир эмас, икки бўлимдан иборат эканини унутиб қўйдик. Биз жисмоний томондан оқсадик. Очиқ айтиш керак, кучимиз 90 дақиқага етмади», — дея фикр билдирган Абдураимов.
«Нега рақибнинг кучи 90 дақиқага етди-ю, бизники етмади? Демак, шу томонлама хатоларни тўғрилаш керак. Бу яна такрорланмаслиги учун кўпроқ ишлаш лозим. Мундиалга кимнинг бориши эса сўнгги турда ҳал бўлади. Бизда имконият бор. Кореяликлар билан ўйиндан кейин ҳам гуруҳдаги иккинчи ўринни сақлаб қолганимизда эди, футболчиларнинг кайфияти кўтаринки руҳда бўларди» — деб сўзини якунлади Биродар Абдураимов.
Изоҳ (0)