Филиппин архипелагининг жануби-шарқидаги қирғоқларида 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сейсмологларнинг маълумотига кўра, силкиниш эпицентри Жанубий Суригао провинциясидаги Баябас муниципалитетидан 18 километр узоқликда жойлашган.
Вайроналиклар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)