Болгария парламенти мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бош вазир Бойко Борисов ҳукуматини истеъфога чиқаришни 218 депутат қўллаб-қувватлади, ҳеч ким қарши чиқмади, икки киши овоз беришдан тийилди.
Эслатиб ўтамиз, Борисов унинг партиясидан президентликка кўрсатилган номзод сайловда ғалаба қозона олмаганидан сўнг истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган ва парламент — Халқ кенгашига бу ҳақдаги талабномани киритганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)