Жанубий Африка республикасида ОИВга қарши янги вакцина синови бошланди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Сирил Рамапоса маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«ОИВга барҳам бериш борасида муҳим янгилик бўлиши кутилаётган вакцинани синаш жараёнини бошдан-оёқ маҳаллий олимлар бошқармоқда. Тажрибалар 20 ой давом этади, волонтёрлар уч йил давомида кузатилади», — дея таъкидлади Рамапоса.
Тажриба учун сарфланадиган маблағ 135 миллион рандга (10 миллион доллар) баҳоланмоқда. Мамлакатнинг 18 вилоятидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 5400 нафар ОИВга чалинмаган волонтёр танлаб олинади. Синов якунлари 2022 йилда маълум бўлади.
Маълумот учун, ЖАРнинг салкам 56 миллион аҳолисидан 7 миллиондан ошиғи ёки қарийб 13 фоизи ОИВга чалинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)