Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий сайлов штаби расмий баёнот билан чиқди. Матни партия сайтида жойлаштирилган баёнотда, жумладан, шундай дейилади:
«Айни пайтда мамлакатимиз учун муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, тарғибот-ташвиқот жараёнлари фаол давом этмоқда.
Бу борада, анъанавий тарғибот воситалари билан бир қаторда, онлайн тарғибот, хусусан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, партиядан номзоди илгари сурилаётган Ҳотамжон Кетмоновнинг расмий саҳифаларини қуйидаги:
https://www.facebook.com/Xatamjon.Ketmonov/https://twitter.com/X_A_Ketmonovhttps://telegram.me/X_A_Ketmonov
манзиллар орқали кузатиб бориш имкониятига барча сайловчилар эга эканини маълум қиламиз.
Кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)