Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хуб шаҳрида (Белужистон провинцияси) содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга самимий таъзия бидирилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор этди.
Покистон жанубидаги Бобо Шоҳ Нуроний масжидида содир этилган терактда охирги маълумотларга кўра, камида 52 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши яраланди. Портлаш чоғида бинода 500-600 киши бўлгани билдирилмоқда. Покистон матбуоти маълумотларига кўра, 14 ёшли ўсмир ўзини портлатиб юборган.
Изоҳ (0)