Янги Зеландияда 6,8 магнитудали зилзила юз берди, деб ёзади «ТАСС» АҚШ Геология хизматига таяниб.
Ер ости силкинишлари эпицентри Каикоура шаҳридан тахминан 38 км жануби-ғарбда жойлашди. Зилзила ўчоғи эса 10 км чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландия соҳилларида 13 ноябрь, якшанба куни 7,9 магнутидали зилзила рўй берди. Янги Зеландия фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги жанубий оролнинг шарқий соҳилида цунами хавфини эълон қилди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчиларга баландроқ жойларга ўтиш тавсия этилди.
Изоҳ (0)