АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ньют Гингрич мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ҳукуматида давлат котиби бўлишдан бош тортди, деб ёзади «ТАСС».
Бундай позициясини у Американинг Mother Jones либерал журналига берган интервьюсида билдирди.
«Мен АҚШ давлат котиби бўлмоқчи эмасман», — дея таъкидлади у. «Шунчаки бўлишни истамайман», — дея сиёсатчи журналистнинг ўз қарорини изоҳлаш сўровига жавоб берди.
Гингрич Оқ уйда, президент ҳузурида узоқ муддатли режалаштиришга ва давлат органлари фаолиятини таҳлил қилишга жавобгар бўлишни исташини тан олди.
Американинг етакчи ОАВлари ўз манбаларига таяниб, ўтган йили биринчилардан бўлиб миллиардерни қўллаб-қувватлаб чиққан собиқ спикерга Трамп ҳокимиятида Америка дипломатияси раҳбари лавозими берилишини тахмин қилди.
Изоҳ (0)