АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп CBS телекомпаниясига берган интервьюсида 2—3 миллион нолегал муҳожирни зудлик билан депортация қилишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Криминал ўтмишга эга бўлган кишилар, жиноий гуруҳлар аъзолари, наркосавдогарларни қўлга олишни мўлжалламоқдамиз. Бундайлар кўп, балки икки, ҳатто уч миллиондир. Уларни мамлакатдан бадарға қиламиз ёки қамоққа оламиз. Чегара хавфсиз бўлиб, ҳаммаси жойига тушгач, қолган нолегал муҳожирлар борасида қарор қабул қилинади», — дея таъкидлаган Трамп.
АҚШнинг Мексика билан чегарасида девор қуришни чиндан ҳам режалаштираётгани ҳақидаги саволга Трамп тасдиқловчи жавоб берди. У «чегаранинг айрим ҳудудларида кичикроқ тўсиқ бўлишига розилиги, бироқ бошқа жойларда девор тикланиши мақсадга мувофиқ»лигини билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)