Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков яна бир бор Кремлда 2017 йили муддатидан аввал Россия президенти сайловини ўтказиш муҳокама қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Муддатидан аввал президент сайловини ўтказиш режалари йўқ», – деди Песков «Дождь» телеканалига.
«Дождь» Россия президенти маъмуриятидаги яқин манбаларига таяниб, Кремлда 2018 йилнинг мартида Владимир Путиннинг ваколати расман тугаганда эмас, 2017 йилнинг баҳорида президент сайлови ўтказиш ҳақида режалар муҳокама қилинганини қайд этмоқда.
«Дождь»нинг бошқа манбаларига таяниб қайд этишича, Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг Кремлда ушбу фикрдан қайтишди.
АҚШ президенти сайловида Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонганида, Россия президенти сайловини муддатидан аввал ўтказиш сценарийси актуал саналар эди. Клинтон Россия ҳукумати сиёсатини кескин қоралаганди ва Россияда президент сайлови олдидан ўз таъсирини ўтказиши мумкин эди.
Изоҳ (0)