АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама мазкур лавозимидаги охирги халқаро турнесига ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Президент 14 ноябрдан бошланадиган 6 кунлик сафари давомида АҚШдаги сайловларда Дональд Трамп ғалаба қозонганидан хавотирга тушган дунё етакчиларини тинчлантиришга ҳаракат қилади. Биз, қаерга бормайлик, асосий мавзу ҳар гал сайловлар бўлишини кутмоқдамиз», — дея таъкидлади Обаманинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс.
Обама Берлинга ташрифи чоғида Буюк Британия, Франция ва Германия етакчилари билан учрашишни режалаштирмоқда. Шунингдек, у Грецияга боради ва Перуда ўтадиган Осиё-Тинч океани минтақаси саммитида Хитой раҳбари билан музокаралар ўтказади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)