Канада ташқи ишлар вазири Стефан Дион барча давлатларни Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолишга чақирди. Бу ҳақда у Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадаги анжуманда маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Россиянинг Украина ва Суриядаги ҳаракатлари, юмшоқроқ қилиб айтганда, муаммо туғдиришда давом этмоқда. Шу сабабли Россия билан муносабатларимизда очиқ бўлишимиз талаб этилади. Украина сабабли санкциялар мавжуд ва Канада барча мамлакатлардан мазкур чоралар борасида ўта қаттиққўл бўлишни сўрайди», — дея таъкидлади вазир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)