Афғонистон парламенти уч нафар вазирни эгаллаб турган лавозимидан четлаштирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний, жамоат ишлари вазири Маҳмуд Балиғ, меҳнат, ижтимоий таъминот, уруш қурбонлари ва ногиронлар ишлари бўйича вазир Насрин Оряхил парламентда етарли миқдорда ишонч овозларини тўплай олмади.
Уларнинг четлаштирилишига кўрсатилган вазирликлар ажратилган маблағни белгиланган вақтда ишлата олмагани сабаб бўлди.
Изоҳ (0)