Яқин вақтгача 10 сантиметрлик Tetracheilostoma carlae дунёдаги энг кичкина илон ҳисобланар эди, аммо олимлар бунданда кичик илонни аниқлади. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Барбадос ва Нуси-Бе оролларида яшайдиган Tetracheilostoma carlae кичик оғизлилар – Leptotyphlopidae оиласига мансуб. Ушбу илон 2008 йили америкалик герпетолог олим Блер Хежес томонидан аниқланган.
Бир неча йиллар ўтиб, Блер Хежес Пенсильвания университети билан ҳамкорликда Мартиника оролида тадқиқотлар ўтказиб, кичик оғизлилар оиласига мансуб янада кичик вакилини топди.
Судралиб юрувчи Tetracheilostoma sp. nov номини олди. Унинг узунлиг 6 сантиметрдан ошмайди. Жонзот заиф ва мўрт бўлгани учун асосий вақтида ер остида беркиниш билан ўтказади. Tetracheilostoma sp. nov чумоли ва термитлар билан озиқланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.