Хитойда 11 ноябрда нишонланадиган Ёлғиз кишилар кунидаги 24 соат давом этадиган сотувларнинг илк 5 дақиқаси Alibaba интернет-компаниясига 1 миллиард доллар келтирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
2015 йили ушбу кундаги олди-сотди ҳажми 60 фоизга ошиб, 91,2 миллиард юанни (13,5 миллиард доллар) ташкил этганди. Деярли барча экспертларнинг бу йил сотув суммаси янада кўпроқ бўлишига ишончи комил.
Компания бу йил ҳодисага қизиқишни янада орттириш мақсадида сотувлар очилишига актриса Скарлетт Йоханссон, футболчилар Дэвид Бекхэм ва Томас Мюллер, баскетболчи Коби Брайант ва One Republic рок-гуруҳини таклиф этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.