Австралия фуқароси кўчадаги кафедан уйига дрон орқали сосиска келтиргани учун 7 минг долларлик жаримага тортилиши мумкин, деб ёзади TJournal.
Йигит уйидаги бассейнда сузаётиб, вақтичоғлик қилиш ниятида DJI Phantom 4 дронини мактубча ва ўн доллар билан супермаркет яқинидаги қаҳвахонага сосиска учун жўнатган.
Учувчисиз учар қурилма 2 километрлик масофани муваффақият билан босиб ўтган ва барбекьюда пиширилган сосиска билан қайтиб келган. Аммо бир қанча вақтдан сўнг Тим мамлакат ҳукумати хавфсизлик қоидаларини бузгани учун ушбу парвозни текшираётганидан хабар топди.
Айбини тан олган тақдирда, австралиялик 9 минг Австралия доллари (7 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.