Афғонистонлик қочоқ аёл Шарбат Гулани Покистондан ўз ватанига қайтариб юборишди, деб ёзади TJournal. 8 ноябрь куни National Geographic журналидаги машҳур сурат қаҳрамони Торхам чегара пунктига келтирилди ва Афғонистон вакилларига топширилди.
9 ноябрь куни Шарбат Гула Афғонистон президенти билан учрашди. Ашраф Ғани унга янги хонадон калитини топширди, шунингдек, Гуланинг оила аъзолари таълими ва саломатлиги ҳақида қайғуришга ваъда берди. Кобул кўчаларига қочоқ аёлнинг Афғонистонга қайтганини шарафловчи билбордлар ўрнатилди.
Аввалроқ Шарбат Гула қалбаки ҳужжатлар сабаб Покистонда ҳибсга олингани, у 14 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Гула 1984 йили, унинг сурати National Geographic журнали муқовасида босилиб чиққанидан сўнг машҳур бўлиб кетган. Ўша вақтда у Афғонистондаги қочоқлар лагерида яшар эди.
Изоҳ (0)