Эстония парламенти 9 ноябрь, чоршанба кунги йиғилишида бош вазир Таави Рийвасга ишончсизлик билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олдинроқ Рийвас ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этишдан бош тортганлиги маълум қилинганди.
Бунинг учун 101 депутатдан 63 нафари овоз берди. Улар орасида вотум ташаббускори бўлган мухолифатдаги 3 партия депутатлари ҳам, коалицияга кирган партиялар вакиллари ҳам бор. 28 депутат ишончсизлик билдирилишига қарши чиқди.
Бош вазирга ишончсизлик билдирилиши ўз-ўзидан бутун ҳукумат истеъфога чиқишини англатади.
Изоҳ (0)